Сизнинг ҳаётингизни ўзгартириши мумкин бўлан 30 сония


Сизнинг ҳаётингизни ўзгартириши мумкин бўлан 30 сония

Энг муҳимини унитмасликка ёрдам берувчи, керакли маълумотларни информацион шовқиндан фарқлашга ёрдам берувчи оддий маслаҳат, бунинг натижасида эса – тўғри қарор қабул қилиш ва муҳим маълумотларни тўғри жойлаштириб олишни ўрганасиз.

Бу маслаҳат 19 – асрда туғилган одам томонидан, ўзининг неварасига берилган. Бу невара ҳозир – ўзининг соҳасида жуда машҳур одам, сиёсатчилар орасида ҳам бир ҳил ҳурматга сазовор одам. Шунинг учун бу одамга ишонса бўлади.

Агар дунёда омаднинг асосий усули бўлса, унда бу ўша.

Менинг танишим ўша пайтлар юқори синфга энди ўтган эди, ва ўшанда унинг бобоси уни чеккага тортиб, унга қуйидаги гапларни айтган:

Ҳар бир лекция, учрашув, ҳар қандай тадбирдан кейин, бирданига 30 сония ажрат – кўп ҳам эмас ва кам ҳам эмас – энг муҳим маълумотларни ёзиб олиш учун. Агар сен шу билан чегараланган бўлсанг ҳам, бу сенга ҳаётингда ютуққа эришишга ёрдам беради.

Бола бу маслаҳатга риоя қилди. Ва ҳозиргача бунга риоя қилиб келмоқда. Кейинчалик у бу принцип билан ўзининг иккала ўғлини таништирди ва улар ҳам омадли инсонларга айланишди.

Мен ҳам бу оддий техникага риоя қилишга ҳаракат қилиб кўрдим. Ва менда нима ҳосил бўлди:

  • Бу фақат оддий ёзувлар олиб бориш эмас. Шунга ўхшаш конспектлар ёзиб бориш, бу конспектдан кейинчалик фойдаланиш керак эмаслигини кўрсатмайди. Тезкор 30 сониялик резюме ёзиш оддийгина айтилган гапларни ёзиш билан бир хил гап эмас. Қисқа ҳулосалар қилиб, сиз айтиб ўтилган гапларни анализ қиласиз, керакли жиҳатларни ўрнатиб оласиз ва қарорлар қабул қиласиз.
  • Бу осон эмас. Доимий равишда нима керак, нима керак эмас қарорини қабул қилиш чарчатиб қўяди. Бундан кўра мен ҳаммасини тушундим деб айтиш жуда осон. Бунақа 30 сониялик ишдан кечиш – сизнинг миянгиз учун мураккаб иш эмас.
  • Кўплаб деталлар орасидаги маълумотлар. Кўпинча сизга келувчи кўплаб маълумотлар керакли бўлмаган анча деталларга эга бўлади. Бунинг натижасида асосий нарсалар ҳақида унутиш мумкин. Шундай қилиб ҳозирги замонда кераксиз маълумотларни ажратиб ташлаш жуда муҳим бўлди.
  • Тезда ҳаракат қилинг! Шу вақтнинг ўзида баъзи бир деталлар керакли бўлиши мумкин. Шу сабабли биринчи имкониятда кўриб чиқишга киришиш керак. вақт ичида керакли маълумотлар сизнинг ёдингиздан чиқмаслиги учун: лекторнинг гапириш услубига этибор қилманг, бошқа ҳаёлларни ўйламанг ва бошқалар.
  • Яхши эшитишни ва яхши саволлар беришни ўрганинг. Сизнинг эътибор қилиш тизимингиз ўзгаради. Сизда эшитиб ўтилган маълумотлар ҳақида ҳисобот тайёрлаш масъулияти бўлса, сизда бошқа нарсаларга чалғиш бўлмайди. Бу, ҳудди сизга бошқа кўплаб тароналар ичида сизга керакли бўлган таронани танлаб, унга кучли эътибор берган ҳолда тинглаш кабидир.
  • Сиз атрофдагиларга кўпроқ ёрдам берадиган бўласиз. Ҳулосалар чиқариш, бошқа одамлар нима ҳохлашмоқда ва уларга нима муҳимлигини билиш билан уларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Бу эса ўз ўрнида, уларнинг муаммоларини яхшироқ ечишга ёрдам беради. Мен кўпинча катта аълоқалари бор, кўп эътиборли одамлар билан интервью қиламан. Улардан кўпчилиги учрашувдан сўнг ҳулосалар қилиш услуби шунга ўхшаш модель асосида олиб бориши мени ҳайрон қолдирди.
  • Қанча узоқ бўлса – шунча осон. Ҳа, вақт ўтиши билан бу ўрганишга олиб келади, ва бу осонроқ кечади. Бундан ташқари, кейинчалик бу қизиқарлироқ ва фойдалироқ бўлади. Шу сабабли, асосийси – бошлаш!

 

Publication author

offline 3 oy

admin

127
Comments: 91Publics: 65Ro`yxatdan o`tish: 17-05-2017