Қандай қилиб «Instagram» ва интернет маркетинг орқали ойига $1000-2000 АҚШ доллари ишлаш мумкин?


Тасаввур қилайлик, Сиз олдингизга “Мен 30 кундан кейин, ойига камида $1000 топаман” деб мақсад қўйдингиз. Шунда бизнинг ичимиздаги “қўпроқ”ни истайдиган томон, ўша пулларни топиш йўллари ҳақида ўйлашни бошлайди. Ўзингиз учун мақъул бўладиган йўл танлашга ҳаракат қиласиз. Буни ҳатто ижодий фаолият ёки бўлмасам ишбилармонлик деб атасак хато бўлмайди.

 

Афсуски, кимлардир шу босқичда қисқа муддатда бойиб кетиш учун харом (қонун ва шариат билан тақиқланган) ишлар қилишдан ҳам қўрқишмайди. Мен назаримда топилган даромад 100% ҳалол бўлиши керак, шундагини унинг баракаси бўлади.

Бугунги гайдимизнинг асосий мақсади 2019 йилда маркетинг ва ҳалол меҳнат орқали барқарор пул топиш йўллари ҳақида…

Ҳозирги кунда IT индустрияси ва “Digital Marketing” ривожланиши билан бирга жуда кўплаб мутахассисларга эҳтиёж туғилмоқда. “Digital Marketing” ёки “Интернет маркетинг”деганда айнан бизнесларни интернетда ривожлантириш ва мижоз билан таъминлаш тушунилади. Бу соҳанинг мутахассислик туралри жуда кўп, мисол учун, сиз эшитган бўлсангиз керак “СММшик” (Social Media Marketing), Таргетолог, Контент маркетолог, График дизайнер, Трафик менеджер, Контекстолог ва ҳоказо.

Буларнинг орасида энг зўр ва кўп пул топадиганлари бу интернет маркетологлар. Интернет маркетолог бир неча соҳани яхши билади ва комплекс маркетинг хизматларини кўрсатади. Бир нарсани ҳозирдан эътиборга олинг, интернет маркетинг Ўзбекистонда ҳам ўша интернет маркетинг, Америкада ҳам, Африкада ҳам ўша интернет маркетинг. Фақат маошларида фарқ қилади.

2019 йил кўрсаткичларига қарайдиган бўлсак, Россия ва Украинада интернет маркетологларнинг ойлик маошлари $1500 дан, АҚШда эса $5000-7000 дан, бизнинг азим Тошкентда $500-1000 дан бошланар экан. Ўзингиз кўринг:

Нима учун маркетинг соҳасида ишлаш анча даромадли ва унумли?

Биринчи навбатда, кам вақт сарфланади, жисмоний меҳнат талаб қилмайди. Иккинчидан, сиз асосан кучингизни маркетинг стратегиясини шакллантиртишга йўналтирасиз, интелектуал меҳнат қиласиз, жараёнларни автоматлаштирасиз.

Бошқа сўзлар билан айтганда, сиз заводда жисмоний меҳнат қилмайсиз, реклама баннерини кўчада ушлаб турмайсиз. Балким биз кўп вақтимизни ўтказадиган “Instagram” да рекламани кўйиб, автоматда бизнесларга мижозлар олиб келиш мумкин. Фақат асосий савол қанлай қилиб? Ушбу саволга жавобни билган мутахассис интернет маркетологдир.

Мени СММ хизматларини тадбиркорларга таклиф қилиб пул топиш керак демоқчи бўлаяпти, деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин. Албатта бу ғоя ҳам аслида ёмон эмас. Мисол учун Тошкентда ўртача 1 ойлик СММ хизматлар учун бир тадбиркордан $200 олиш мумкин. Ойига 5 тадбиркорга СММ хизматларини кўрсатсангиз $1000 топасиз. Аммо бу йўналишда потолок бор, бир унумли СММ мутахассиси 5 дан ортиқ проект олиши жуда қийин, вақт етмайди, хизмат сифати пасаяди.

Янада кўпроқ мижоз оламан десангиз, команда шакллантиришга тўғри келади, лекин ходимларингизга маош тўлайсиз, аренда пули ва бошқа ҳаражатлар, барибир потолокдан ўтиш қийин бўлади. Бунинг устига фақат СММ хизматларига мижоз топиш қийин, сабаби 90% СММшиклар тадбиркорга ҳеч қандай натижа қилмасадан пулини олади, тадбиркор эса бекорига сарф қилинган пулларига ичи ачиб, СММшикларга нисбатан ёмон фикрда бўлади.

Интернет маркетинг соҳасида пул топишни хохлайдиганлар, биринчи навбатда тадбиркор сифатида фикр юритмоғи керак. Шундай йўналиш (бизнес модель) танлаш керакки, ривожланиши билан сизга $1000, кейин $5000, вақти соати билан $10 000 олиб келсин.

Интернет маркетингда бундай соҳа борми? Албатта бор, фақат сиз бу ҳақида билмайсиз.

Кутиб олинг… Партнёрлик маркетинги (Партнерский маркетинг). Кимдир бу тушунчани Ҳамкорлик маркетинги ёки Партнёрлик бизнеси ҳам дейиши мумкин.

Партнёрлик маркетинги ҳозирги вақтда энг унумдор ва кўп даромадли бизнес турларидан бири ҳисобланади. АҚШда бу “Affiliate marketing” деб аталади. Бу тушунчани, бу бизнес моделни янада ёрқинроқ тушунтиришим учун бир нарсани эсталиб ўтай.

Бизнес деганда – товар ёки хизматни сотиш тушунилади. Эслаб қолинг, товар ёки хизмат, бошқа нарса йўқ. Қисқа ва лўнда…

Роберт Киосакидан бир шогирди “Мен қандай қилиб 1 миллион АҚШ долларини ишлаб топишим мумкин” деб сўраганида, Киосаки жаноблари: “Товаринг ёки хизматинг неча пул туради?” деб сўрайди, шогирд эса “Мен ҳозирги вақтда совғалар сотиш билан шуғулланаман, товарларимнинг ўртача нархи $50” дейди. Роберт Киосаки жилмайиб, “Буни жавоби жуда оддий, 1 миллион АҚШ долларини ишлаш учун 50 доллардан 20 000 кишига товар сотишинг керак. Агар ойига 1600 товар сота олсанг, 12 ойда 1 миллион доллар ишлаб топишинг мумкин. Асосий савол қандай қилиб пул ишлаш эмас, қандай қилиб ойига 1600 мижоз топиш кераклигидадир!”.

Ҳақиқатдан ҳам ҳар қандай бизнес товар ёки хизмат реализацияси билан шуғулланади ва савдо кўрстакичига қараб, бу бизнес мувафаққиятли ёки йўқлигини айтиш мумкин.

Ҳар қандай Бизнес 3 босқичга бўлинади:

1. Мижоз жалб қилиниши (PROMO). Реклама ва маркетинг.

2. Сотув (LEAD). Қисман маркетинг, товар ёки хизмат учун тўловни қабул қилиш.

3. Ижро (ACCOUNT). Товарни ишлаб чиқариш ёки хизматни ижро этиш.

Айнан Партнёрлик Маркетинги, бизнеснинг биринчи (PROMO) ва қисман иккинчи (LEAD) босқичини амалга оширилишини назарда тутади.

Тасаввур қилинг! Бир тадбиркор хусусий стоматология фирмасини очган, у айнан стоматология соҳасини тушунгани ва қизиқгани учун ҳам бу бизнес билан шуғулланишга қарор қилган. Аммо ҳозирги ривожланиб бораётган жадал рақобатда қандай қилиб мижоз чақиришни билмайди. Фирмани очиб қўйсам, ташқарига реклама баннерларини жойлаштирсам, мижознинг ўзи келади, деб ўйлайди ва жуда қаттиқ адашади.

Мазкур ҳолатда майдонга Сиз чиқасиз ва ҳамкорлик таклиф этасиз. Ҳамкорлик шартларига кўра 1-реклама бюджетини ($150-200) тадбиркор шакллантиради, сиз эса проектнинг маркетингини амалга оширасиз. Бордию ҳақиқадта мазкур фирманинг ойлик пул оборотини 50% га ёки мижозлар сонини 100 га кўпайтира олган бўлсангиз, ойлик пул оборотидан 10-20% оласиз. Энди рақамларда:

Реклама ва Маркетинггача:

Стоматолгия хусусий фирмаси 1 ой ичида 100 га яқин мижоз қабул қилади, кунига ўртача 3-4 та мижоз (бу жуда кам кўрсаткич). Ҳар бир мижоздан ўртача 200.000 сўм пул даромад қилинади.

100 х 200.000 = 20 000 000 сўм атрофида (бир ойлик оборот)

Аренда, ходимларнинг иш ҳақи, солиқлар ва бошқа тўловларни 10 миллион сўмни ташкил қилаяпти деб олайлик. Шунда тадбиркорнинг соф даромади 10 млн сўмни ташкил қилади.

Реклама ва Маркетинг амалга оширилганидан 1 ой ўтгач:

Мижозлар сони 100га кўпайди.

200 х 200.000 = 40 000 000 –  10 000 000 (Аренда, ходимларнинг иш ҳақи, солиқлар ва бошқа тўловлар) = 30 000 000 сўм (Тадбиркор соф фойдаси).

Оборот ҳам 200% га кўпайган. Бундан, яхни 40 млн сўмдан сизга дейлик 20% тегади, яхни 4 миллион сўм. Тадбиркор сиз билан ҳамкорлик қилиб ўз даромадини 10 млн дан 26 млнга (160%) кўтарди.

Мазкур бизнес моделининг энг устувор томони шундаки, тадбиркорга натижага кўра пул тўлаши жуда мақъул, чунки сиз ҳақиқатда мижоз кўпайтириб беришга кучли манфаатиз борлиги, уни сиз билан ҳамкорлик қилишга ундайди.

Мазкур бизнес моделнинг минус томони, агар натижа қилиб бера олмасангиз, билимингиз ёки амалиётингиз етмаса, пул олмайсиз, лекин зарар ҳам кўрмайсиз.

Партнерлик маркетинги жуда зўр модель, ўзингиз кўриб турибсиз. Фақат зўр интернет маркетолог бўлишингиз керак. Айнан амалиётчи сизга устозлик қилса, проектларни юргизишга реал ёрдам берса, сиз ҳар доим даромадда қоласиз.

Яна бир муҳим устун томони. Агар тадбиркор серияли тадбиркор бўлса, яъни унинг қўлида битта эмас балким 5-6 та бизнес бўлса, сиз ҳаммасини юргузиб бемалол ойига $2000 АҚШ доллари топишингиз мумкин.

Нима учун айнан Instagram?
Иккита асосий устунликни мисол қилиб келтираман, биринчиси бошқа ҳар қандай реклама манбасидан Ўзбекистон, хусусан Тошкент шахри учун арзон, ишоноверинг. Худди шу рекламани Facebookга ёки Googleга бериб кўринг 5 баравар қиммат чиқиб кетади.

Иккинчи устунлиги, таргетинг рекламаси, яъни айнан потенциал аудиторияга реклама кўрсатиш мумкин. Мисол учун, ёши 35-44 бўлган, бизнесга ва инглиз тилига қизиқадиган, Iphone X телефонидан Instagram га кирадиган гуруҳга Индивидуал бизнес инглиз тили хизматларини реклама қилиш мумкин.

Бундан ташқари:

Бу расмда аниқ кўриниб турибдики, Instagram фойдаланувчилари бутун Ўзбекистон бўйича, аниқ қилиб айтадиган бўлсак 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган эркак ва аёлларнинг сони 2 миллион 200 минг кишини ташкил қилади.

Бу расмда эса Тошкент шаҳар (20 км квадарт радиусда) Instagram фойдаланувчиларнинг сони 1 миллион 900 минг кишини ташкил қилади.

Фаррух Баходиров 

Publication author

offline 3 oy

admin

127
Comments: 91Publics: 65Ro`yxatdan o`tish: 17-05-2017