Қандай қилиб 100-150 та мижозларни бизнесингизга ёки мижозингиз бизнесига жалб қилиш мумкин


Агар сиз янги тадбиркор ёки ўз бизнесингизни юритаётган бўлсангиз, ёки бўлмасам мижозингиз бизнесиги мижозлар жалб қилишни ўрганмоқчи бўлсангиз, мазкур “Гайд” айнан сиз учун!

Бир замон, менинг консультациямга инглиз тили бўйича ўқув марказининг эгаси ёш тадбиркорлардан бири ёзилган эди. У шунча ҳаракатига қарамасдан, кералки даражада ўқувчиларни йиға олмаётган экан. Мен ундан “Қандай қилиб ва қаерда ўз хизматларингизни реклама қилаяпсиз?”, деб сўраганимда, у: “Бизларда фақат ташқи баннерли реклама турибди”, деб жавоб берди.

Ўзбекистон, хусусан Тошкент бозорида рақобат кундан кунга жадал йўсинда ўсиб бораётган бир даврда, қандай қилиб потенциал мижозларни ташқи реклама билан хайрон қолдириб, жалб қилиш мумкин? Қисқа ва лўнда айтаман, “сира иложи йўқ”. Агарда сиз бошқа фикрда бўлсангиз ва сиз ўзингизни тадбиркор, “бизнесмен” деб ўйласангиз, мен сизни ранжитаман, балким айни вақт, балким эртага, лекин аниқ яқинда сизнинг конкурентларингиз сизни эгиб, букиб бозордан чиқариб юборишади.

Бизнесда ҳар доим шундай, ё сиз “Бизнесингиз Нахангисиз”, ё яқинда сувсизликдан ўладиган бозордаги майда балиқчасиз. Бизнес билан шуғулланиш осон эмас, бу жуда хавфли, жуда машаққатли фаолиятдир. Ўзингизга жавоб бериб кўринг, рақобатчиларни эгиб буксангиз ва ҳар доим номер один бўлсангиз қандай мазза? Бу риторик савол эди. Бироқ ҳамма биринчи бўла олмайди, хоҳламаганларидан эмас, “Қандай қилиб биринчи бўлиш”ни билмаганларидандир!

Ҳаётда айнан билим ва амалиёт бойларни ўрта табақадан, шунингдек камбағал табақадан фарқ қилдирадиган принциплардан биридир. Кейинги гайдларда, балким мазкур мавзуни кенгроқ ёритиб бераман.

Бугун, қандай қилиб мижозларни жалб қилиш мумкинлиги ҳақида батафсил сўзлаб ўтмоқчиман. Бизнесга мижозларни жалб қилиш, савдо кўрсаткичларини кўтариш энг ўткир муаммолардан бири бўлиб, айнан шу учун маркетологлар ҳақ олади.

Нимадан бошлаш керак?

Сиз қўйидаги нарсаларни тўғри тушуниб олишингиз лозим:

Биринчидан, агарда “бизнес” пул келтирадиган машина бўладиган бўлса, “Реклама” айнан шу машина учун ёқилғи ҳисобланади. Ҳаммага аён бўлган фикрга қўшилинг, сизнинг машинангиз ёқилғисиз ҳеч қачон юрмайди.

Иккинчидан, реклама эҳтиёж эканлигини тушунганингиздан сўнг, ўзидан ўзи тўғри савол туғилади, қаерда ва қандай қилиб ўз товар ёки хизматингизни реклама қилишингиз керак? Ҳар қандай реклама стратегиялари мақсадга қараб шакллантирилади.

Бизнесда 2 та асосий мақсад мавжуд. Биринчси – сотув (савдо) ва иккинчиси – бренд танилиши. Савдо бор – пул бор, пул йўқ – банкротлик. Кучли бренд – кўп мижозлар, кўп мижозлар – катта савдо кўрсаткичлари…

Интернетда реклама манбалари жуда кўп. Менимча АҚШ компанияси Wallmart ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Ушбу компания маркетолгларининг ҳисоботига кўра, Wallmart 500 дан ортиқ мижоз жалб қиладиган канал ва манбалардан фойдаланар экан. Шунинг учун ҳам мазкур компаниянинг пул айланмаси АҚШнинг 5% ЯИМига тенг келиши ажаблантирмайди.

Мижоз етишмаётганлигига шикоят қиладиган ўрта ҳисобдаги бизнесмен нечта мижоз жалб қилинишига мўлжалланган реклама манба ва каналларидан фойдаланади?

Худо насиб қилган бўлса 1-3 та! Мисол учун ташқи реклама, olx.uz да эълон. Айрим тадбиркорларни умуман тушунмайман, $10 000 -15 000 долларга товарларни сотиб оладию, рекламага эса пули қолмайди. Бир гап билан ахмоқгарчилик! Ҳаммаси билимсизликдан!

Эй инсонлар нимадир ишлаш учун нимадир ҳаражат қилиш керак. Рекламани телевизорда беринг демоқчи эмасман. ТВ рекламасидан катта бизнеслар фойдалана олади, чунки шунга яраша даромад кўради. Мен ўрта ва кичик бизнеслар учун қайғурияпман.

Бошланишига, ҳар қандай товар ёки хизматни биз кўп вақт ўтказадиган “Instagram”да реклама қилиш мумкин!

Нимага айнан Instagram?

Иккита асосий устунликни мисол қилиб келтираман, биринчиси бошқа ҳар қандай реклама манбасидан Ўзбекистон, хусусан Тошкент шахри учун арзон, ишоноверинг. Худди шу рекламани Facebookга ёки Googleга бериб кўринг 5 баравар қиммат чиқиб кетади.

Иккинчи устунлиги, таргетинг рекламаси, яъни айнан потенциал аудиторияга реклама кўрсатиш мумкин. Мисол учун, ёши 35-44 бўлган, бизнесга ва инглиз тилига қизиқадиган, Iphone X телефонидан Instagram га кирадиган гуруҳга Индивидуал бизнес инглиз тили хизматларини реклама қилиш мумкин.

Бундан ташқари:

Бу расмда аниқ кўриниб турибдики, Instagram фойдаланувчилари бутун Ўзбекистон бўйича, аниқ қилиб айтадиган бўлсак 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган эркак ва аёлларнинг сони 2 миллион 200 минг кишини ташкил қилади.

Бу расмда эса Тошкент шаҳар (20 км квадарт радиусда) Instagram фойдаланувчиларнинг сони 1 миллион 900 минг кишини ташкил қилади.

Асосий мавзуга қайтиб келамиз.

Учинчидан, мижоз жалб қилмоқчи бўлсангиз, албатта аниқ маркетинг стратегияси шакллантиришингиз лозим. “А” ва “Б” нуқталарини аниқлаб олишингиз керак. Маркетинг стратегиясининг охирини ўйламасангиз, сиз ишнинг бошида адашасиз.

Эслаб қолинг, ҳар хил турдаги маркетинг ва реклама стратегияларини амалда синаб кўриш жуда муҳим! Сабаби, синов энг арзон ва самарали реклама каналини аниқлаш имкониятини беради. Мисол учун битта товар сотувига мўлжалланган 4 хил матнли ва суръатли реклама эълонлари орасида фақат биттаси энг арзони ва самаралиси бўлиб чиқиши мумкин.

Ҳаммамизга аён, реклама бюджети резинали ёки тугамайдиган олтин тўла хумча эмас! Шунинг учун маркетинг стратегиясида муҳим элемент бўлган “Савдо воронкаси”га алоҳида эътибор беришимиз керак.

Савдо воронкаси деб мен инглиз тилидаги “sales funnel”, рус тилида эса “Воронка продаж”ни назарда тутмоқдаман. Тўғриси мазкур терминларни ўзбек тилига ўгиришим жуда мушкул! Шунинг учун “Савдо воронкаси” деб қўяверамиз.

Агар оддий тил билан айтадиган бўлсак савдо воронкаси деганда – ўрта ҳисобдаги истеъмолчига товар ёки хизматни сотиш мақсадида эътиборини жалб қилиш босқичидан то сотиб олгунича бўлган барча босқичлар тушунилади.

Бошқа сўзлар билан айтганда, тасаввур қилайлик сиз маркетинг стратегиясини шакллантирмоқдасиз ва сиз истеъмолчини товар ёки хизмат сотиб олгунигача бўлган барча қадамларни аниқ биласиз, яъни сиз ҳар доим бир қадам олдиндасиз.

Сиз тўла тайёргарлик кўришингиз мумкин, рақобатчиларни ўрганиб, рад этиб бўлмайдиган ва бонуслар билан бирга зўр оффер шакллантиришингиз мумкин. Истеъмолчи ахмоқ эмас, пул сарфлашдан олдин ҳар доим таклифларни тарозига қўйиб кўради, сизнинг савдо воронкангизга асосан у нима учун айнан сиздан харид қилиши кераклигини тушуниши лозим.

Энг зўр савдо воронкаси сизга мижозларни ва сотувларни автоматлаштиришга имкон беради.

Тўртинчидан, энг муҳими бу сўнгги натижа! Кўпчилик реклама қилиш эҳтиёжини тушунади ва натижасиз рекламаларни йўлга қўяди. Бизнинг фаолиятимиз айнан даромад кўришга йўналтирилганку! Бу мақсадга эришишнинг энг зўр формуласи “Реклама + савдо воронкаси = Энг юқори сифатли ёқилғи”.

Яна бир бор қайтариб ўтаман, ишнинг бошида адашмаслик ва бекорига пул сарфламаслик учун маркетинг стратегиясининг охири олдиндан режалаштириши лозим.

Агарда рекламага 500 АҚШ доллари сарфланса ва натижада 1000 АҚШ доллари фойда кўрилса, бундан ҳам кўп пул сарфласа арзийди. Реклама бу бизнесга ақл билан қилинган энг тўғри инвестициядир.

Фаррух Баходиров таййорлади.

Publication author

offline 1 oy

admin

125
Comments: 77Publics: 65Ro`yxatdan o`tish: 17-05-2017